Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
🎓 Ёшларга мотивация – келажакка йўл!
янв.21
#_munosabat
янв.21
O‘zbekicton Respublikasi Oliy Majlisi Senati Kengashining 14.01.2025 yildagi KQ-35-V-sonli qarorini ijrosi deputat nazoratida.
янв.21
#_МУНОСАБАТ
янв.21
"Mintaqaviy tinchlikka qo‘shilgan hissa – O‘zbekiston tashqi siyosatining muvaffaqiyati"
янв.21
Жондор туманида ғалла ўрими ишлари жадал суръатда давом этмоқда
янв.21
"Камбағалликдан фаровонлик сари” дастур ижроси депутатлар назоратида!
янв.21
#_munosabat
янв.21
#_munosabat
янв.21
Xalq deputatlari Jondor tumani Kengashining navbatdagi sessiyasi o‘tkazildi
Маҳаллий Кенгашлар ваколатлари ортмоқда

2025-йил 23-июнда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–98-сонли Фармони — “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” консепсиясининг тасдиқланиши – юртимизда халқчил давлат бошқаруви тамойилларини янада мустаҳкамлаш, халқ манфаатларига хизмат қилувчи кенгашларнинг нуфузини ошириш йўлидаги муҳим сиёсий воқеадир.

Бугунги ислоҳотлар замирида аввало фуқароларнинг фаровон ва обод турмуш тарзини яратиш мақсад қилинган, биз депутатлар ушбу фармон ижросини таъминлашда албатта пешқадам бўлмоғимиз лозим.

Консепсияда кенгашларнинг маҳаллий бюджетлар шаклланишида, харажатларни белгилаш ва назорат қилишда фаол иштирокини таъминлаш каби демократия асосларига таянадиган механизмлар назарда тутилгани — қувонарли ҳол. 

Халқ вакили сифатида Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу Консепсияни халқ манфаатига хизмат қилувчи, кенгашлар нуфузини оширувчи, давлат бошқарувида жамоатчилик иштирокини таъминловчи стратегик аҳамиятга эга ҳужжат сифатида қабул қиламан. 

Бу ислоҳотлар — “Халқ давлат учун эмас, давлат халқ учун хизмат қилиши керак” деган тамойилнинг маҳаллий даражада ҳам тўлақонли амалга ошишига хизмат қилади. Энди биз, халқ депутатлари, янада масъулиятли, ташаббускор ва самарадор бўлишимиз шарт.

Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёкубжонов Жахонгир Зокиржонович