Yangiliklar

17-СОНЛИ МАКТАБНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
17-СОНЛИ МАКТАБНИНГ КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИГИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати, туман ҳокими Асадулла Нажмиддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 17-сонли умумтаълим мактабининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди.
🔍 Ўрганиш давомида муассасанинг иситиш тизими, синфхоналарда ўқувчилар учун яратилган шароитлар ҳамда совуқ мавсумда таълим жараёнининг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.
📚 Шунингдек, мактаб кутубхонаси учун бино қуриш ишларининг бориши кўздан кечирилди. Ўқувчиларнинг китобхонликка қизиқишини ошириш ва мустақил билим олиши учун қулай шароит яратиш масалаларига эътибор берилди.
📌 Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ҳамда ўқувчилар учун қулай ва хавфсиз таълим муҳитини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
🤝 Депутатлик фаолиятига оид 24 та тавсия доирасида таълим муассасаларидаги мавжуд муаммоларни жойида ўрганиш, масъуллар билан ҳамкорликда уларнинг ечимига кўмаклашиш ва белгиланган вазифалар ижросини депутатлик назоратида кузатиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Ўқувчиларнинг муносиб шароитда таълим олиши — доимий эътиборда!
Slide 1 of 6