Yangiliklar

ЎҚУВЧИЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
ЎҚУВЧИЛАР ХАВФСИЗЛИГИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Отабоев Фахриддин Жўрабоевич томонидан Нурафшон маҳалласида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактаби атрофида йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳолати ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида мактаб олдидаги пиёдалар ўтиш йўлакчасига ўрнатилган светофор икки ойдан буён ўз жойидан тушиб, носоз ҳолатда экани аниқланди. Бу ҳолат ўқувчиларнинг мактабга келиб-кетиши ва йўлни хавфсиз кесиб ўтишига жиддий хавф туғдирмоқда.
Мазкур муаммони зудлик билан бартараф этиш, светофорни қайта ўрнатиб, ишчи ҳолатга келтириш ҳамда пиёдалар ўтиш йўлакчасини тартибга келтириш юзасидан туман йўллардан фойдаланиш корхонаси раҳбарига депутатлик сўрови юборилди.
Ўқувчилар ҳаёти ва саломатлиги билан боғлиқ ушбу масаланинг ижроси депутатлик назоратига олинди.