Yangiliklar

Бунёдкорлик ишлари

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Мамажонов Равшан Раҳмонжонович ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Шомирзаев Раҳиммирза иштирокида Обод маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–49-сонли қарори асосида «Оғир маҳалла» дастурига киритилган Обод маҳалласида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шароит ҳамда ишбилармонлик муҳитини яратиш мақсадида:
🔹 3 километр оқава сув тармоғи тортиш;
🔹 1,5 километр ички йўлларни асфальтлаш ишлари амалга оширилди.
Ўрганиш жараёнида қурувчи ташкилотлар фаолиятидаги мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш чоралари белгиланди.
Масъулларга қурилиш ишларини белгиланган талаблар асосида, сифатли равишда бир ҳафта муддатда тўлиқ якунлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 1