Yangiliklar

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ҚОРАПОЛВОН МАҲАЛЛАСИДА “МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда 18-Қораполвон сайлов округи депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан Қораполвон маҳалласида “маҳалла еттилиги”нинг фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳаллада аҳоли муаммоларини хонадонбай ўрганиш, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, “маҳалла еттилиги” аъзоларининг ўзаро ҳамкорлиги, белгиланган вазифалар ижроси, аҳоли билан мулоқот самарадорлиги ва мавжуд муаммоларни манзилли ҳал этиш чоралари таҳлил қилинди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, фуқаролар мурожаатларини ўз вақтида ва қонуний ҳал қилиш ҳамда маҳалладаги ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.