Yangiliklar

ЯНГИҚЎРҒОНДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
ЯНГИҚЎРҒОНДА БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЖАДАЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А. Нажмиддинов туманда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва қурилиш ишлари билан танишди.
Жумладан, «Қораёнтоқ» маҳалласи ҳудудида жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туман судлари учун барпо этилаётган янги маъмурий бино қурилиши жараёнлари кўздан кечирилди.
Шунингдек, мазкур ҳудудда Янгиқўрғон туман Фавқулодда вазиятлар бўлими учун ҳам замонавий маъмурий бино қурилмоқда.
Ўрганиш давомида объектларда олиб борилаётган қурилиш ишларининг бориши, ишларнинг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши, лойиҳа доирасида яратиладиган замонавий шарт-шароитлар ҳамда иншоотларнинг аҳолига хизмат кўрсатишдаги аҳамияти муҳокама қилинди.
Масъулларга қурилиш ишларини белгиланган талаблар асосида, сифатли ва ўз вақтида якунлаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Slide 1 of 5