Yangiliklar

"Қўйлиқ ота" МФЙ фаолияти ўрганилди: Аҳоли муаммолари депутатлар назоратида

Халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатларининг ҳафталик иш режасига мувофиқ, Кенгашнинг 25-Баротхўжа сайлов округи депутати М.Ризаев ташаббуси билан навбатдаги ўрганиш тадбирлари ўтказилди.

🗣️ Бугунги ўрганишлар туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси У.Маманазаров иштирокида, намунадаги 24 та тавсиявий саволнома асосида "Қўйлиқ ота" МФЙда олиб борилди.

🔔 Ўрганиш давомида маҳалла еттилиги билан биргаликда қуйидаги муҳим йўналишлар атрофлича кўриб чиқилди:
💬 Аҳоли томонидан келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиш ҳолати.
🗓 Ёшлар масаласи ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш.
✍️ Ижтимоий ва камбағаллик реестрига киритилган оилаларга яратилган шароитлар ҳамда уларни реестрдан чиқариш чоралари.
🏦 Камбағал оила ресстридаги оилалар фарзандларининг бандлигини таъминлаш.
🛡 Маҳалладаги криминоген ҳолат ва уни яхшилаш чоралари.

🔔 Депутатлик ролини ошириш ва келгусидаги қадамлар: Маҳалла еттилиги фаолиятига тўсиқ бўлаётган жараёнларни тизимли ҳал этиш учун ушбу масалаларни туман Кенгашига депутат орқали киритиш ва бунда депутатлик таъсирини кучайтиришга келишиб олинди.

📌 Таҳлил якунлари бўйича батафсил маълумот тайёрланиб, депутат М.Рўзиевага тақдим этиладиган бўлди. Заруратга қараб, ечими кечикаётган айрим муаммолар доирасида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилиши юзасидан тушунтириш берилди.

Slide 1 of 5