Yangiliklar

МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ

МАҲАЛЛАДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР БИЛАН ИШЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Басида Ходжаева томонидан тумандаги «Юксалиш» маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла хотин-қизлар фаолининг иш фаолияти, хотин-қизларнинг муаммо ва мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, уларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва уларни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди.