Yangiliklar

“Сайёр қабул”да  депутат иштирок этди
Қабулда мул эгалиги тўғрисидаги масала билан мурожаат қилган фуқарога туман Адлия бўлими мудири томонидан асосли тушунча берилди.

Асос: Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси қонуни, 31.10.1990 йилдаги 152-XII-сон;
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (фақат 215-модда. Муниципал мулк, 1157-модда. Эгасиз қолган мол-мулк ва 1144-модда. Қонун бўйича мерос олинганида меросни муҳофаза қилиш ва уни бошқариш моддалари бўйича). Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 29.08.1996 йилдаги 256-I-сон;

🗣️ Оилавий жанжал,зўравонлик, таъзиқ, масаласидаги мурожаат туман ИИОФМБ хотин-қизлар билан ишлаш бўйича катта инспектори томонидан махалла фаоллари, нуронийларни жалб этиб, оилани яна бир бора ўрганиб чиқиш, натижаси бўйича “Химоя ордери” беришга келишилди.

Асос: Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, №ЎРҚ-371, Қабул қилинган сана 14.05.2014;
Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, №ЎРҚ-561, Қабул қилинган сана 02.09.2019;
Маъмурий жавобгарлик кодекси (7-модда. Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш,  V боб. фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига тажовуз қиладиган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик;

🗣️ Депутат Р.Турдиева фуқаронинг фарзандини 32-мактабгача таълим ташкилотига ўрнатилган тартибда жойлаштиришда кўмаклашишини билдирди.

📌 Ҳар бир мурожаат бўйича масъуллар хамда депутат Р.Турдиева томонидан тегишлилиги бўйича қонуний  тушунтиришлар берилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан амалий чоралар белгилаб олинди.
Slide 1 of 4