Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округида жойлашган маҳаллада фуқаролар мурожаати ўрганилди.
Мурожаатда аҳоли томонидан газ таъминоти билан боғлиқ масалалар билдирилган бўлиб, депутат ташаббуси билан тегишли масъуллар ҳамкорлигида ушбу масала жойида кўриб чиқилди.
Газ таъминотини аҳолига белгиланган тартибда етказиб бериш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда жараённинг адолатли ва шаффоф ташкил этилиши депутат томонидан назоратга олинди.
✅ Аҳоли мурожаатлари ижроси бўйича депутатлик назорати давом эттирилади.