“Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Давлатобод тумани
“Давлатобод” маҳалласида фаолият юритаётган тадбиркор аёл — Шоҳида Собированинг тадбиркорлик фаолияти
ўрганилди.
Беш йилдан буён хизмат кўрсатиш соҳасида самарали
фаолият юритаётган тадбиркорнинг кичик кафесида айни пайтда 6 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланган.
Тадбиркорнинг асосий мақсади — фаолиятини
кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини ошириш. Шунингдек, у
ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали ҳам тадбиркорлик фаолиятини
ривожлантириб келмоқда.
Бундай ташаббуслар маҳаллаларда хотин-қизлар
тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга
хизмат қилади.