Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Вилоят Кенгаши сессиясида берилган топшириқлар ижроси депутатлар томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганилди
янв.21
Xалқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги компенсация комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари аҳоли мурожаатлари юзасидан Ғаллаорол туманида ўрганишлар олиб борди
янв.21
Олий Мажлис Сенати Кенгашининг ялпи мажлиси кун тартибидаги масала ижроси вилоят Кенгаши депутатлари томонидан ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари аҳоли мурожаатлари юзасидан Бахмал туманида ўрганишлар олиб борди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 28-сессиясида деутатлар томонидан юборилган депутат сўровларига ўз вақтида жавоб бериш ҳолатлари танқидий муҳокама қилинди.
янв.21
Доимий комиссия йиғилишида деутатлар томонидан вилоятдаги қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизмат кўрсатиш ишлари муҳокама қилинди
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилишида вилоят Кенгаши ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари иштирок этишди.
янв.21
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
🏛 ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон томонидан округ ҳудудидаги “Барака” маҳалласида фуқаролар қабули ўтказилди.

Учрашув давомида маҳалла еттилиги билан мулоқот қилиниб, ҳудуддаги мавжуд масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди.

Фуқаролар томонидан асосан суд-ҳуқуқ, кадастр ҳамда электр тармоқлари билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатлар атрофлича ўрганилиб, ҳар бир фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, масалаларнинг тегишлилигига қараб, жойида тушунтириш ишлари олиб борилди ҳамда масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда ечим топиш чоралари белгиланди.

✅ Фуқароларнинг мурожаатлари доимий эътиборда бўлиб, уларни ҳал этиш юзасидан ишлар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 4