Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари аҳоли мурожаатлари юзасидан Бахмал туманида ўрганишлар олиб борди.
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 28-сессиясида деутатлар томонидан юборилган депутат сўровларига ўз вақтида жавоб бериш ҳолатлари танқидий муҳокама қилинди.
янв.21
Доимий комиссия йиғилишида деутатлар томонидан вилоятдаги қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ хизмат кўрсатиш ишлари муҳокама қилинди
янв.21
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилишида вилоят Кенгаши ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари иштирок этишди.
янв.21
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг Коррусияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
муносабат
янв.21
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгаши аъзолари учун семинар-тренинглар бўлиб ўтди.
янв.21
Коррупцияга қарши курашиш вилоят Ҳудудий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
ЎзЛиДеП Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан ёшларни касбга йўналтириш, уларда маънавий-тарбиявий кўникмаларни шакллантириш мақсадида Бекабот касб-ҳунар коллежининг битирувчи ёшлари билан “Депутат ва ёшлар” учрашув ташкил этилди.

ЎзЛиДеП Янгиқўрғон туман Кенгаши томонидан ёшларни касбга йўналтириш, уларда маънавий-тарбиявий кўникмаларни шакллантириш мақсадида Бекабот касб-ҳунар коллежининг битирувчи ёшлари билан “Депутат ва ёшлар” учрашув ташкил этилди.

Тадбирда ЎзЛиДеП Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Олимжон Мутавалиев иштирок этиб, ёшлар билан очиқ мулоқот ва самимий давра суҳбати олиб борди.

Давра суҳбати давомида ёшларга мамлакатимизда кечаётган сиёсий жараёнлар, сиёсий партияларнинг жамиятдаги ўрни, депутатларнинг ваколат ва масъулиятлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди. Шунингдек, таълим-тарбия жараёнида онгли ва фаол бўлиш, келажакда муносиб касб эгаси сифатида Ватан олдидаги бурчни адо этиш, халқ манфаатига хизмат қиладиган этук кадр бўлиб етишиш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув ёшлар учун келажак режалари, касб танлаш ва фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга хизмат қилган мазмунли мулоқот бўлди.

Slide 1 of 3