Жорий йил 16 июнь куни давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселекторда муҳокама қилинган масалалар ва белгиланган топшириқлар ижросини қатъий бажаришга барчамиз масъулмиз.
Бугунги кунда Ўзбекистонда инсон манфаатини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар, амалга оширилаётган ишлар ўз натижасини бермоқда. Муҳими, янги барқарор ривожланиш босқичига кирган Ўзбекистон келажакда тараққиётнинг юқори чўққисига чиқиш учун улкан имкониятларга эга эканини кўрсатмоқда.
Энг муҳими, аҳоли ва бизнес билан мулоқотни янада кучайтириб, улар сўраётган масалаларни тез-тез ҳал қилиб бериш бу раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур”, — деди давлат раҳбари
Ҳар бир ишга виждонан ёндашиш, сифат ва натижага эришиш хизмат вазифаларига ҳалол, виждонан, Ватан ва халқ олдидаги бурчини чин дилдан ҳис этган ҳолда, юксак масъулият билан ёндашиш ўз навбатида натижага олиб келиши таъкидлиб ўтилди.
Наргиза Зафарова,
Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати