Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Xalq deputatlari Quvasoy shahar Kengashi deputati

Халқ депутатлари томонидан йўлланган оғзаки мурожаат асосида Қувасой шаҳрида пиёдалар ўтиш йўлаклари янгидан чизиш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу ишлар Қувасой шаҳар ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ҳамда Қувасой йўл қўрилиш ташкилотлари томонидан этилган ишлар, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, айниқса пиёдалар учун қулай ва хавфсиз шароит яратишга қаратилган.

Мазкур ташаббус шаҳаримизда йўл ҳаракати маданиятини ошириш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Янги чизилган пиёдалар йўлаклари аҳолига янада қулайлик яратиб, тартиб-интизомни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Шу муносабат билан, амалга оширилаётган ушбу эзгу ва долзарб ишлар учун масъул ташкилот ва мутасаддиларга Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаш депутатлари томонидан чуқур миннатдорчилик билдирамиз. Бундай хайрли ишлар шаҳримиз равнақи ва аҳоли фаровонлиги йўлида давомли бўлишини тилаб қоламиз.

Slide 1 of 7