Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Абдулабий маҳалласида тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёшлар ҳонадонларига ташриф буюрилди
янв.21
Абдулабий маҳалласида Президент фармони ижроси ва ҳоким ёрдамчиси фаолияти ўрганилди
янв.21
Жалақудуқ туманида хотин-қизларнинг бандлиги ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги ишлар ўрганилди
янв.21
Ш.Хайтахунов Жалақудуқ туманидаги 17- давлат ихтисослаштирилган мактабида ўқувчилар давоматини ўрганди
янв.21
Jalaquduq tumanida geografik obyektlarni nomlash va qayta nomlash masalalasi
янв.21
Xalq deputatlari Jalaquduq tumani Kengashining 21-sessiyasida yoshlar siyosati va "Yoshlar daftari" ijrosi
янв.21
Xalq deputatlari Jalaquduq tumani Kengashining navbatdagi 21-sessiyasi
янв.21
Yangisor MFYda muhim muhokama!
янв.21
YOSHLAR MASLAHAT GURUHI FAOLIYATIDAN
янв.21
Bo‘ston MFYda Anzor Textile faoliyati o‘rganildi
Ўзбекистон ва Корея Республикаси: стратегик шерикликнинг янги босқичи

Мақолада Ўзбекистон ва Корея халқларини боғлаб турган тарихий ва маданий ришталар, бугунги кундаги ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик ҳамда келажакдаги устувор вазифалар кенг ёритилган.
Айниқса, иқтисодий ҳамкорликнинг жадал суръатларда ривожланаётгани эътиборга молик. Кейинги йилларда икки томонлама савдо ҳажмининг сезиларли даражада ошгани, Корея инвестицияларининг 8 миллиард доллардан ортиқни ташкил этгани, мамлакатимизда Корея капитали иштирокида 700 дан зиёд қўшма корхона ва лойиҳалар амалга оширилаётгани икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг мустаҳкам асосга эга эканини кўрсатади.
Шунингдек, KOICA, Корея Эксимбанки ва EDCF билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар Ўзбекистонда замонавий инфратузилма, таълим, тиббиёт, рақамлаштириш ва бошқа муҳим соҳаларни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшмоқда.
Менинг фикримча, бугунги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда юқори технологияли соҳалар алоҳида аҳамият касб этади. Сунъий интеллект, робототехника, ярим ўтказгичлар, электромобилсозлик, биофармацевтика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги ва замонавий шаҳарсозлик йўналишларида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш Ўзбекистоннинг инновацион салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Энг муҳими, Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги муносабатлар нафақат иқтисодий манфаатларга, балки ўзаро ишонч, ҳурмат ва узоқ муддатли стратегик мақсадларга асосланмоқда. Марказий Осиё ва Корея ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш эса минтақада тинчлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлашга хизмат қилади.
Ишончим комилки, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилаётган мазкур устувор вазифалар Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаб, халқларимиз манфаатлари йўлида янги имкониятлар эшигини очади.

Slide 1 of 1