Туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг VII чақириқ 7-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Чироқчи туманида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш бирликлари бўйича ер участкасига ҳамда унда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга кўмаклашиш гуруҳларини ташкил этиш;
Фуқаролар йиғинлари раислари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи туман комиссия таркибини тузиш тўғрисида маҳаллалар уюшмаси Чироқчи туман бўлими бошлиғи Б.Холиёровнинг ҳисоботи;
2024 йилда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар, инвестиция лойиҳалари, “йўл хариталари” ижроси тўғрисида, туман ҳокимининг ўринбосари Т.Сатторовнинг ҳисоботи;
Туман маҳаллалар ҳудудларида бўлиб ўтадиган “Наврўз” сайли байрамига тайёргарлик кўриш ва уни тартибли, ўтказиш ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилди ва тасдиқланди.
Йиғилишни Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Файзулла Юсупов олиб борди.