Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
G‘uzordagi avtoshohbekat infratuzilmasi takomillashtirilmoqda
янв.21
Batosh va Mo'minobod mahalla oqsoqollari va hoji otalar ishtirokida yig‘ilish bo‘lib o‘tdi
янв.21
Prezidentimiz islohotlar boshlangan ilk kunlardanoq “ilm – tarbiya – innovatsiya” zanjirini yaratishga kirishilganini, bu harakatlar bugun aniq natijalar berayotganini qayd etdi.
янв.21
2025 йил 25 июндаги ПФ-98-сон Президент Фармони: Маҳаллий давлат ҳокимиятини рақамлаштириш сари муҳим қадам
янв.21
2025 yil 25 iyundagi PF-98-sonli Prezident farmonidan kutilayotgan asosiy natijalar quyidagilardan iborat
янв.21
Shavkat Mirziyoev davlat tashrifi bilan Mo`g`ilistonga etib bordi
янв.21
Shavkat Mirziyoyev Qozog‘istonga tashrifini yakunladi
янв.21
Islohotlar natijadorligi tahlil qilinib, qo‘shimcha vazifalar belgilandi
янв.21
Gʻuzorda deputatlar va faol nuroniylar kambagʻallikni qisqartirishga oʻz hissalarini qoʻshmoqda
янв.21
Toshkent investitsiya forumida 30,5 mlrd dollarlik bitimlar imzolandi
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва касбий таълим тизимидаги янги ёндашувларга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва касбий таълим тизимидаги янги ёндашувларга оид тақдимот билан танишди.

Жорий йилда бу соҳада хорижий тажриба асосида янги ёндашувлар йўлга қўйилди. Банклар маҳаллаларга боғланиб, аҳоли бандлигини таъминлашга хам ҳисса қўшмоқда. Хусусан, биринчи ярим йилликда 3 миллиондан зиёд аҳоли даромадли меҳнатга жалб қилинди.

Камбағалликни қисқартириш борасида яратилган тизим ҳамда сарфланаётган маблағлар ўз самарасини бериб, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, камбағаллик даражаси 6,8 фоизни ташкил қилди.

Аҳоли бандлигини оширишда касбий таълим сифати жуда муҳим.  Бу борада иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш, малака оширишни янги даражага кўтариш ҳамда хусусий сектор иштирокини таъминлаш талаб этилмоқда. Касбий таълимнинг меҳнат бозори эҳтиёжларига мос келмаслиги кадрлар тайёрлашда муайян муаммоларга сабаб бўлмоқда.

Меҳнат муносабатларидаги айрим меъёрлар тадбиркорлик субъектлари, айниқса, кичик корхоналар учун мураккаблик туғдирмоқда. Ишга қабул қилишда ахборот технологиялари имкониятларидан тўлиқ фойдаланилмаяпти.

Шунингдек, амалдаги талаблар иш берувчиларни ҳақиқий вакансияларни очиқ эълон қилишга рағбатлантирмайди. Оқибатда бу маълумотларни яширишга олиб келиб, меҳнат бозорини тўғри таҳлил қилиш ҳамда касбий таълим йўналишларини аниқлаш имконини чекламоқда.

Тақдимотда мазкур муаммоларни ҳал этишга қаратилган янги режа ва ташаббуслар ҳақида маълумот берилди.

Унга мувофиқ, меҳнат органлари иш берувчиларга нисбатан жазо қўлловчи эмас, балки ҳамкор сифатида фаолият юритувчи, уларга хизмат кўрсатувчи тузилмага айланиши кўзда тутилмоқда.

Хусусан, иш берувчилар томонидан бўш иш ўринлари тўғрисидаги мажбурий маълумотларни тақдим этмаслик ва жўнатилган номзодларни ишга олмаслик учун жазо чораларини бекор қилиш таклиф этилмоқда. Бу орқали бандлик органлари иш берувчилардан тўғри ва ҳаққоний маълумотларни тўплаб, уларга иш излаётган фуқароларни йўналтиради. Иш берувчи эса номзодни қабул қилиш ёки қилмасликни ўзи ҳал этади.

Ушбу тизимни жорий этиш учун махсус электрон платформа яратилиб, дастлаб Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида бошланади ва кейинчалик бутун мамлакат бўйича татбиқ этилади.

Шу билан бирга, мутахассис топиш мураккаб бўлган вакансиялар касбий таълимнинг асосий йўналишларига айлантирилиб, тайёргарлик жараёнларини мақсадли ташкил этишга хизмат қилади.

Касбий таълим сифатини янада ошириш мақсадида хусусий сектор вакилларини Касбий кўникмалар марказлари фаолиятига жалб этиш, айрим марказларни эса аниқ соҳалар бўйича ихтисослаштирилган таълим масканларига айлантириш режалаштирилган.

Мутасаддиларга касбий таълимни уч босқичли тизимга ўтказиш вазифаси қўйилди. Жумладан, интернет орқали бепул видеодарсларни жорий этиш, ишловчи фуқароларга қайта тайёргарлик ёки малака ошириш учун “касб ваучери” орқали имконият яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Давлатимиз раҳбари малакали кадрлар тайёрлаш республикада ишсизлик ва камбағалликни қисқартиришга хизмат қиладиган энг муҳим омиллардан бири эканини таъкидлади. 

Slide 1 of 3