35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat tomonidan tuman "Inson" ijtimoiy xizmatlar markazida aholi murojaatlari bo'yicha o'rganish olib borildi.
янв.21
"Deputatga savol" – ochiq muloqot o‘tkazildi
янв.21
Депутата туман Давлат архиви фаолиятини ўрганди.
янв.21
Deputatlik nazorati: maktab o‘quvchilari xavfsizligi e'tiborda!
янв.21
Депутат чорвачилик билан шуғулланувчи фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганди.
янв.21
Mahalladagi muammolar va takliflar o‘rganildi.
янв.21
Deputatlar faoliyati reyting natijalari bo‘yicha yuqori baholanganlar taqdirlandi.
янв.21
26-son maktabdagi qo‘shimcha bino qurilishi o‘rganildi.
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUV O'TKAZDI.
янв.21
Депутат маҳаллада асфалтлаш ишлари сифатини ўрганди.
ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА ЭКСПОРТ САЛОҲИЯТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Янгиқўрғон туманидаги «TIP-TOP» МЧЖда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва экспорт кўрсаткичларини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А. Нажмиддинов ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар масъуллари иштирок этди.
Йиғилишда аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш, маҳсулотларни сақлаш ва қайта ишлаш қувватларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, туманда экспорт ҳажмини ошириш, халқаро талабларга жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, янги ташқи бозорларга чиқиш ҳамда тадбиркорларга экспорт жараёнларида амалий кўмак кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавжуд экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, уларни сертификатлаш, қадоқлаш ва ташқи бозорларга етказиб бериш жараёнидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди.
Йиғилиш якунида масъулларга озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт кўрсаткичларини ошириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Slide 1 of 3