35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatlik nazorati: maktab o‘quvchilari xavfsizligi e'tiborda!
янв.21
Депутат чорвачилик билан шуғулланувчи фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганди.
янв.21
Mahalladagi muammolar va takliflar o‘rganildi.
янв.21
Deputatlar faoliyati reyting natijalari bo‘yicha yuqori baholanganlar taqdirlandi.
янв.21
26-son maktabdagi qo‘shimcha bino qurilishi o‘rganildi.
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUV O'TKAZDI.
янв.21
Депутат маҳаллада асфалтлаш ишлари сифатини ўрганди.
янв.21
Депутат қурилиши битмаётган объектларда қурилиш сифатини ўрганди.
янв.21
Deputat tomonidan qurilish jarayonlari o‘rganildi.
янв.21
ISHCHI GURUH TOMONIDAN “AHOLINI SIL KASALLIGIDAN MUHOFAZA QILISH TO‘G‘RISIDA”GI QONUN IJROSI O‘RGANILDI.
МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ МУҲИТИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА

МАҲАЛЛАЛАРДА ОБОДЛИК ВА МЕҲР-САХОВАТ МУҲИТИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Бугун тонгдан Янгиқўрғон тумани маҳаллаларида “Маҳаллада ободлик ва меҳр-саховат ойлиги” доирасида кенг кўламли ободонлаштириш ва умумхалқ ҳашари тадбирлари ташкил этилмоқда.
Мазкур хайрли ташаббус доирасида аҳоли вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда ёшлар бирлашиб, ҳудудларни обод қилиш, атроф-муҳит тозалигини таъминлаш ва яшил майдонларни парваришлаш ишларида фаол иштирок этмоқдалар.
Ҳашар жараёнида кўча ва йўлаклар тартибга келтирилиб, ариқ-зовурлар турли чиқиндилардан тозаланмоқда. Шунингдек, дарахтларни оқлаш, кўкаламзор ҳудудларни парваришлаш ва тўпланган чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб чиқиш ишлари амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган округ ҳудудидаги Радивон маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида ҳудудда тозалик ва ободонлаштириш ишларини янада кучайтириш, аҳолини оммавий ҳашар тадбирларига кенг жалб этиш ҳамда ҳар бир кўча ва хонадон атрофида озодаликни таъминлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими маҳалладаги бир қатор хонадонларда бўлиб, аҳолининг томорқа ерларидан самарали ва унумли фойдаланиш ҳолатини ўрганди. Томорқаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, оила даромадини ошириш ва ердан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Маҳаллаларда амалга оширилаётган мазкур эзгу ишлар ҳудудларни янада обод ва кўркам қилиш, аҳоли ўртасида ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Slide 1 of 6