35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
"Deputatga savol" – ochiq muloqot o‘tkazildi
янв.21
Депутата туман Давлат архиви фаолиятини ўрганди.
янв.21
Deputatlik nazorati: maktab o‘quvchilari xavfsizligi e'tiborda!
янв.21
Депутат чорвачилик билан шуғулланувчи фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганди.
янв.21
Mahalladagi muammolar va takliflar o‘rganildi.
янв.21
Deputatlar faoliyati reyting natijalari bo‘yicha yuqori baholanganlar taqdirlandi.
янв.21
26-son maktabdagi qo‘shimcha bino qurilishi o‘rganildi.
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUV O'TKAZDI.
янв.21
Депутат маҳаллада асфалтлаш ишлари сифатини ўрганди.
янв.21
Депутат қурилиши битмаётган объектларда қурилиш сифатини ўрганди.
«Обод» маҳалласида инфратузилма янгиланмоқда
«Обод» маҳалласида инфратузилма янгиланмоқда
Муҳтарам Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги ПҚ–49-сон қарори ижроси доирасида «оғир маҳалла» сифатида белгиланган «Обод» маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли учун муносиб турмуш шароитларини яратишга қаратилган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович ўзи сайланган округ ҳудудида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларини жойига чиққан ҳолда ўрганди.
Ўрганиш жараёнида амалга оширилаётган ишлар сифати ва суръати кўздан кечирилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди. Шунингдек, маҳалла аҳолиси билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.
Хусусан, маҳаллада 3 миллиард сўм маблағ эвазига 3,9 километр канализация тармоғини тортиш ҳамда 3,3 километр ички йўлларни асфальтлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Мазкур лойиҳалар аҳолининг коммунал хизматлардан фойдаланиш имкониятларини янада яхшилаш, ҳудуддаги санитария ҳолатини мустаҳкамлаш, ички йўллар сифатини ошириш ва транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.
Бу каби амалий чора-тадбирлар натижасида маҳаллада яшовчи фуқаролар ва тадбиркорлар учун янада қулай, хавфсиз ва замонавий шарт-шароитлар яратилмоқда.
Slide 1 of 3