Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUV O'TKAZDI.
янв.21
Депутат маҳаллада асфалтлаш ишлари сифатини ўрганди.
янв.21
Депутат қурилиши битмаётган объектларда қурилиш сифатини ўрганди.
янв.21
Deputat tomonidan qurilish jarayonlari o‘rganildi.
янв.21
ISHCHI GURUH TOMONIDAN “AHOLINI SIL KASALLIGIDAN MUHOFAZA QILISH TO‘G‘RISIDA”GI QONUN IJROSI O‘RGANILDI.
янв.21
Депутат хотин-қизлар муаммоларини ўрганди
янв.21
Deputat va mutaxassis tomonidan manzilli o‘rganish o‘tkazildi.
янв.21
DEPUTAT MAHALLA ICHKI YO‘LLARI HOLATINI O‘RGANDI.
янв.21
DEPUTAT NAZORATI.
янв.21
Deputat va mutaxassis tomonidan manzilli o‘rganish o‘tkazildi.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 26-СЕССИЯСИДА ТУМАН ИИБ БОШЛИҒИ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ 26-СЕССИЯСИДА ТУМАН ИИБ БОШЛИҒИ ҲИСОБОТИ ЭШИТИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги 26-сессиясида туман ИИБ бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш борасида 2026 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.
Ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 январдаги ПҚ–1 ва ПҚ–2 сонли қарорлари ижроси доирасида туманда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, маҳаллаларда видеокузатув камералари, PTZ-камералар, домофонлар ва бошқа хавфсизлик тизимларини ўрнатиш бўйича белгиланган вазифаларнинг аксар қисми бажарилгани қайд этилди.
Шу билан бирга, айрим маҳаллаларда кузатув камералари ва хавфсизлик инфратузилмасини тўлиқ жорий этиш ишларида камчиликлар мавжудлиги, бу эса айрим жиноятлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг содир бўлишига сабаб бўлаётгани таъкидланди.
Сессияда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда амалга оширилаётган профилактик ишлар, масъул раҳбарларга бириктирилган вазифалар ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Муҳокамалар якунида масъул ташкилотлар раҳбарларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш, қарорларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда хавфсиз муҳитни янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Slide 1 of 2