Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUV O'TKAZDI.
янв.21
Депутат маҳаллада асфалтлаш ишлари сифатини ўрганди.
янв.21
Депутат қурилиши битмаётган объектларда қурилиш сифатини ўрганди.
янв.21
Deputat tomonidan qurilish jarayonlari o‘rganildi.
янв.21
ISHCHI GURUH TOMONIDAN “AHOLINI SIL KASALLIGIDAN MUHOFAZA QILISH TO‘G‘RISIDA”GI QONUN IJROSI O‘RGANILDI.
янв.21
Депутат хотин-қизлар муаммоларини ўрганди
янв.21
Deputat va mutaxassis tomonidan manzilli o‘rganish o‘tkazildi.
янв.21
DEPUTAT MAHALLA ICHKI YO‘LLARI HOLATINI O‘RGANDI.
янв.21
DEPUTAT NAZORATI.
янв.21
Deputat va mutaxassis tomonidan manzilli o‘rganish o‘tkazildi.
“Миробод тумани прокурори, ҳоким ўринбосари ва депутатларнинг биргаликдаги қабули бўлиб ўтди”

Миробод тумани прокурори Б.Абдуллаев, Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари Ф.Нажмитдинов ва халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутатлари А.Маманазаров, А.Каримов иштирокида “Минг ўрик” МФЙ биносида фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда маҳаллада яшовчи аҳолининг ҳуқуқий ёрдам, қонун устуворлигига оид масалалари, ички кўчаларни таъмирлаш ва асфальт ётқизиш, маиший чиқиндиларни махалла ҳудудидан ўз вақтида олиб чиқиб кетилишини назоратга олиш, ҳудудни озода сақлаш, дарахтларга шакл бериш ҳамда бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди. 

Қабулда Миробод тумани прокурори Б.Абдуллаев томонидан ҳудудни ободонлаштириш, дарахтларга шакл бериш, кўп қаватли уйлар оралиғида яшил зоналарни сақлаб қолиш, суғориш тизимини доимий ва тизимли ишлашини таъминлаш бўйича аҳолининг мурожаатлари жойида ҳал этилди.

 Шунингдек, мурожаатчининг яна бир қатор, автоулов сақлаш жойи учун маҳаллий ҳокимият томонидан ердан фойдаланишга рухсат бериш, ширкат ва ширкат аъзолари ўртасидаги муаммоли масалаларни қонун доирасида, судга мурожаат қилиш орқали ҳал этиш юзасидан ҳуқуқий ва қонуний тушунтириш берилди. 

📌 Қўшимча ўрганиш талаб этилган мурожаатлар юзасидан Миробод тумани прокурори, ҳоким ўринбосари ва депутат назоратига олиниб, мутасадди раҳбарларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 4