35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputatlik nazorati: maktab o‘quvchilari xavfsizligi e'tiborda!
янв.21
Депутат чорвачилик билан шуғулланувчи фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганди.
янв.21
Mahalladagi muammolar va takliflar o‘rganildi.
янв.21
Deputatlar faoliyati reyting natijalari bo‘yicha yuqori baholanganlar taqdirlandi.
янв.21
26-son maktabdagi qo‘shimcha bino qurilishi o‘rganildi.
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUV O'TKAZDI.
янв.21
Депутат маҳаллада асфалтлаш ишлари сифатини ўрганди.
янв.21
Депутат қурилиши битмаётган объектларда қурилиш сифатини ўрганди.
янв.21
Deputat tomonidan qurilish jarayonlari o‘rganildi.
янв.21
ISHCHI GURUH TOMONIDAN “AHOLINI SIL KASALLIGIDAN MUHOFAZA QILISH TO‘G‘RISIDA”GI QONUN IJROSI O‘RGANILDI.
ТИББИЁТ МУАССАСАСИНИ ЯНГИЛАШ ЛОЙИҲАСИ — ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА

ТИББИЁТ МУАССАСАСИНИ ЯНГИЛАШ ЛОЙИҲАСИ — ДЕПУТАТ НАЗОРАТИДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Бўтаев Комилжон Охунович ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан тиббиёт бирлашмасига қарашли Заркент ҳудудий бўлимида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ташриф давомида муассаса биносининг техник ҳолати атрофлича кўздан кечирилиб, унинг айни вақтда фойдаланишга яроқсиз ҳолга келгани, мавжуд инфратузилма аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш талабларига тўлиқ жавоб бермаётгани қайд этилди.

🔎 Ўрганиш жараёнида: ✏️ биноларнинг эскирганлиги ва таъмирга муҳтожлиги;

🔹 муҳандислик-коммуникация тармоқларининг ҳолати;

🔹 тиббий хизмат кўрсатиш учун зарур шарт-шароитларнинг етарли эмаслиги каби масалалар таҳлил қилинди.

Маълум қилинишича, мазкур тиббиёт муассасасини реконструкция қилиш ва янгидан барпо этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ–393-сонли қарори асосида давлат дастурига киритилган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш учун жами 8,5 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Ҳозирги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Яқин вақтларда қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаш режалаштирилган.

📌 Мазкур лойиҳа ҳудуд аҳолисига замонавий, тезкор ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтириш, тиббиёт инфратузилмасини тубдан яхшилашга хизмат қилади.

🔺 Таъкидлаш жоизки, бундай ўрганиш ишлари орқали аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжларини ўз вақтида аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган амалий чоралар изчил давом эттирилади.

Slide 1 of 3