35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
"Deputatga savol" – ochiq muloqot o‘tkazildi
янв.21
Депутата туман Давлат архиви фаолиятини ўрганди.
янв.21
Deputatlik nazorati: maktab o‘quvchilari xavfsizligi e'tiborda!
янв.21
Депутат чорвачилик билан шуғулланувчи фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганди.
янв.21
Mahalladagi muammolar va takliflar o‘rganildi.
янв.21
Deputatlar faoliyati reyting natijalari bo‘yicha yuqori baholanganlar taqdirlandi.
янв.21
26-son maktabdagi qo‘shimcha bino qurilishi o‘rganildi.
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUV O'TKAZDI.
янв.21
Депутат маҳаллада асфалтлаш ишлари сифатини ўрганди.
янв.21
Депутат қурилиши битмаётган объектларда қурилиш сифатини ўрганди.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ УЙМА-УЙ ЮРИБ, АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ УЙМА-УЙ ЮРИБ, АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида сайлов округидаги аҳоли хонадонларида бўлди.

Ташриф давомида фуқаролар билан мулоқот қилиниб, уларнинг турмуш шароити, ижтимоий аҳволи ҳамда кундалик ҳаётида учраётган муаммо ва таклифлари ўрганилди. Шунингдек, хонадон эгалари томонидан билдирилган мурожаатлар тингланиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар белгилаб олинди.

Мазкур ўрганишлардан кўзланган асосий мақсад — аҳоли билан яқин мулоқот қилиш, уларни қийнаётган масалаларни жойига чиққан ҳолда аниқлаш ҳамда муаммоларга амалий ечим топишдан иборатдир.

Шу билан бирга, ташриф давомида хонадонларда томорқадан самарали фойдаланиш, аҳоли даромадини ошириш мақсадида экин экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар берилди. Айрим хонадонларда манзарали ва мева дарахтлари экиш ишлари ҳам амалга оширилди.

Slide 1 of 3