35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
"Deputatga savol" – ochiq muloqot o‘tkazildi
янв.21
Депутата туман Давлат архиви фаолиятини ўрганди.
янв.21
Deputatlik nazorati: maktab o‘quvchilari xavfsizligi e'tiborda!
янв.21
Депутат чорвачилик билан шуғулланувчи фуқароларнинг турмуш шароитларини ўрганди.
янв.21
Mahalladagi muammolar va takliflar o‘rganildi.
янв.21
Deputatlar faoliyati reyting natijalari bo‘yicha yuqori baholanganlar taqdirlandi.
янв.21
26-son maktabdagi qo‘shimcha bino qurilishi o‘rganildi.
янв.21
DEPUTAT SAYLOVCHILAR BILAN UCHRASHUV O'TKAZDI.
янв.21
Депутат маҳаллада асфалтлаш ишлари сифатини ўрганди.
янв.21
Депутат қурилиши битмаётган объектларда қурилиш сифатини ўрганди.
ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКА ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Мухаммадиева Наргиза Лапасовна ҳамда Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна Янгиқўрғон туманида жойлашган 59-сонли оилавий поликлиникада бўлиб, ушбу тиббиёт муассасаси фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида поликлиникада аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, дори-дармон таъминоти, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш ҳолати ҳамда тиббиёт ходимларининг фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, муассасада фуқароларга қулай ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, профилактик тадбирларни кучайтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Бу каби ўрганишлар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш ҳамда соҳа фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 4