Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат Адлия ходимлари билан биргаликда фуқаролар учун хуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида давра сухбати ташкил қилди.
янв.21
Депутат Камбағал оилаларга бириктирилган Нуронийлар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Депутат сайловчилар олдида ахборот берди.
янв.21
Deputat tomonidan maktab kutubxonasi o‘rganildi.
янв.21
Депутат кўмагида Ордер масаласида тиббий кўрик ўтказилди.
янв.21
Депутат томонидан Кураш зали ҳолати ўрганилди.
янв.21
Guliston tuman Kengashining 2026-yil 30-martdagi VII-25-35-9-124-K/26-sonli qarori ijrosi doimiy nazoratda.
янв.21
Deputat tashabbusi bilan obodonlashtirish va bandlikka yangi qadam!
янв.21
Депутат маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ўқув семинари ўтказди.
янв.21
Депутат иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ ни ўрганди.
УЙМА-УЙ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

 УЙМА-УЙ ЎРГАНИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мутавалиев Олимхон Умриллаевич томонидан сайлов округида жойлашган хонодонларда уйма-уй ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида фуқароларнинг яшаш шароити, ижтимоий-иқтисодий ҳолати, мавжуд муаммо ва эҳтиёжлари атрофлича ўрганилди. Айниқса, “уйма-уй” лойиҳаси доирасида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари тингланди.

Шунингдек, фуқароларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш, зарур ҳолларда тегишли ташкилотларга мурожаатлар йўллаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Мазкур ўрганишлар аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиш, уларнинг дарду ташвишларини чуқур англаш ва манзилли ечимлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этмокда.

Slide 1 of 5