Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат Адлия ходимлари билан биргаликда фуқаролар учун хуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида давра сухбати ташкил қилди.
янв.21
Депутат Камбағал оилаларга бириктирилган Нуронийлар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Депутат сайловчилар олдида ахборот берди.
янв.21
Deputat tomonidan maktab kutubxonasi o‘rganildi.
янв.21
Депутат кўмагида Ордер масаласида тиббий кўрик ўтказилди.
янв.21
Депутат томонидан Кураш зали ҳолати ўрганилди.
янв.21
Guliston tuman Kengashining 2026-yil 30-martdagi VII-25-35-9-124-K/26-sonli qarori ijrosi doimiy nazoratda.
янв.21
Deputat tashabbusi bilan obodonlashtirish va bandlikka yangi qadam!
янв.21
Депутат маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ўқув семинари ўтказди.
янв.21
Депутат иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ ни ўрганди.
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашида жорий йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда туман Кенгаши депутатлари, котибият ходимлари ҳамда тегишли масъуллар иштирок этди.

Йиғилиш давомида: 

✔️ биринчи чорак мобайнида амалга оширилган ишлар натижалари; 

✔️ депутатлик сўровлари юборилиши ва уларнинг ижроси; 

✔️ депутатларнинг сессиялардаги иштироки ва фаоллиги; 

✔️ ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар ва қабуллар натижалари атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, депутатлар томонидан жойларда амалга оширилган ўрганишлар, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш самарадорлиги ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан фикр ва таклифлар билдирилди.

Партия гуруҳларининг фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, аниқ камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Йиғилиш якунида келгуси давр учун устувор вазифалар белгилаб олиниб, депутатлик фаолиятини янада самарали ташкил этиш, аҳоли билан мулоқотни кучайтириш ҳамда назорат-таҳлил ишларини тизимли равишда олиб бориш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

Slide 1 of 4