Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат Адлия ходимлари билан биргаликда фуқаролар учун хуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида давра сухбати ташкил қилди.
янв.21
Депутат Камбағал оилаларга бириктирилган Нуронийлар билан учрашув ўтказди.
янв.21
Депутат сайловчилар олдида ахборот берди.
янв.21
Deputat tomonidan maktab kutubxonasi o‘rganildi.
янв.21
Депутат кўмагида Ордер масаласида тиббий кўрик ўтказилди.
янв.21
Депутат томонидан Кураш зали ҳолати ўрганилди.
янв.21
Guliston tuman Kengashining 2026-yil 30-martdagi VII-25-35-9-124-K/26-sonli qarori ijrosi doimiy nazoratda.
янв.21
Deputat tashabbusi bilan obodonlashtirish va bandlikka yangi qadam!
янв.21
Депутат маҳалла инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ўқув семинари ўтказди.
янв.21
Депутат иссиқхона фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ ни ўрганди.
Туман Кенгаши котибияти мудири У.Одилов томонидан ҳудудда инвестициялар жалб қилиш, инвестиция лойиҳалари билан танишди.

 Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши
котибияти мудири У.Одилов томонидан ҳудудда инвестициялар жалб қилиш,
инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш
бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ўрганиш олиб борилди.
 

Ўрганиш жараёнида туманда амалга
оширилаётган инвестиция лойиҳалари, уларнинг ижро ҳолати, яратилаётган янги иш
ўринлари ва иқтисодий самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек,
хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш,
ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар
кўриб чиқилди.
 

Мутасадди ташкилотлар масъуллари билан
ўтказилган мулоқотлар давомида соҳада учраётган муаммолар, хусусан, лойиҳаларни
молиялаштириш, инфратузилма таъминоти ва ер ажратиш билан боғлиқ масалалар
муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқилди.
 

Ўрганишлар якунида инвестиция муҳитини
янада яхшилаш, янги лойиҳаларни жалб этиш ва амалга оширилаётган дастурлар
самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги
таъкидланди.
  

Slide 1 of 4