Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат томонидан маҳалладаги дорихоналар фаолияти ўрганилди.
янв.21
Депутат томонидан Соҳилобод маҳалласидаги хизмат кўрсатиш масканлари фаолияти ўрганилди.
янв.21
MUROJAT O'RGANILDI.
янв.21
DEPUTAT O‘RGANDI: NATIJA BOR, ISH BOR!
янв.21
Депутат ёшлар билан учрашув ўтказди.
янв.21
ZARBDOR MFYDA AMALIY ISHLAR VA O‘RGANISHLAR!
янв.21
Deputati boshchiligida mahalladagi ariq betonlashtirildi.
янв.21
Deputat ko‘magi bilan elektr energiyasi quvvati tiklandi.
янв.21
Депутат мактабгача таълим ташкилотида болалар учун яратилган шароитларни ўрганди.
янв.21
Депутат тадбиркорлар фаолиятини ўрганди.
“Сардоба” маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши томонидан “Сардоба” маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди. Мазкур ўрганишларда вилоят Кенгаши котибияти мудири Т.Гаппаров, вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссия раиси И.Икромов, комиссия раисининг ўринбосари Р.Эгамбердиев, ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари У.Урманова, шаҳар Кенгаши депутатлари Н.Убайдуллаев ва О.Юсупов ҳамда Кенгаш котибияти ходимлари иштирок этдилар.

Ўрганиш давомида “Сардоба” маҳалласи фуқаролари йиғини биносида яратилган шарт-шароитлар, моддий-техника таъминоти, аҳолига хизмат кўрсатиш даражаси ҳамда мурожаатлар билан ишлаш тизими таҳлил қилинди.

 Шунингдек, маҳалла “еттилиги” томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, ёшлар ва хотин-қизлар билан манзилли ишлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилди ва масъулларга тегишли топшириқ ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Маҳалла тизимида аҳоли билан ишлаш самарадорлигини ошириш, очиқлик ва манзилли ёндашувни кучайтириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади.

Slide 1 of 4