Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputati boshchiligida mahalladagi ariq betonlashtirildi.
янв.21
Deputat ko‘magi bilan elektr energiyasi quvvati tiklandi.
янв.21
Депутат мактабгача таълим ташкилотида болалар учун яратилган шароитларни ўрганди.
янв.21
Депутат тадбиркорлар фаолиятини ўрганди.
янв.21
Yashil bog‘ – e’tibor va nazorat markazida!
янв.21
Saylovchilarning Murojaati O‘rganildi – Haqiqiy Yordam Bilan
янв.21
Депутат кўп қаватли уйларни таъмирлаш учун ажратилган маблағларни мақсадли сарфланишини назоратга олди.
янв.21
Депутат иссиқхона фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган тадбиркорлар шароитларини ўрганди.
янв.21
Депутат маҳалладаги аёллар ўртасида содир этилаётган жиноятларнинг олдини олиш юзасидан танқидий йиғилиш ўтказди.
янв.21
Депутат томонидан маҳаллада бўш турган бинода тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича таклифлар илгари сурилди.
Депутат ва ёшлар

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Ғолибжон Турғунпўлатович томонидан ўз сайлов округи ҳудудидаги ёшлар билан очиқ мулоқот шаклида учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшларнинг бугунги кундаги долзарб муаммолари, таклиф ва ташаббуслари атрофлича тингланди. Хусусан, уларнинг бандлигини таъминлаш, доимий иш ўринларига жойлаштириш, касб-ҳунарга йўналтириш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, ёшларнинг таълимга бўлган қизиқишини ошириш, уларни замонавий билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаш, турли тўгараклар ва ўқув курсларига жалб этиш орқали уларнинг салоҳиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат ва таклифлар алоҳида қайд этилиб, уларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалий чоралар кўриш белгиланди.

Мазкур мулоқот ёшлар билан доимий ишлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда фаол иштирокини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлди.

Slide 1 of 3