Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон ташаббуси билан маҳаллада ободонлаштириш ишлари ташкил этилди.
Депутат бош-қош бўлиб, маҳалла ҳудудини янада обод ва кўркам қилиш мақсадида кенг кўламли ишларга бошчилик қилди. Жумладан, маҳалла кўчаларида тозалаш ва тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, қабристон ҳудудида ҳам ободонлаштириш ишлари ташкил этилиб, атроф-муҳитни тозалаш, ҳудудни тартибга келтириш ва обод қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилди.
Мазкур ишлар маҳалла аҳолиси учун янада қулай ва покиза муҳит яратишга хизмат қилиб, ҳудуднинг ободлигига муносиб ҳисса қўшмоқда.
Маҳалла фаоллари ва фуқаролар ҳам ушбу хайрли ташаббусни қўллаб-қувватлаб, ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этмоқдалар. 🌿