Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат тикувчилик цехида аёллар учун яратилган шароитларни ўрганди.
янв.21
Депутат дарё ёқасини чиқиндилардан холи худудга айлаштириш ишларига бош бўлди.
янв.21
Депутат фуқароларнинг мурожаатларини хил этишда ўз фидоилигини кўрсатди.
янв.21
Aholi istemoli ushun eng zarur mahsulotlar narx-navosi, mahsulotlarning etarliligi o'rganildi.
янв.21
Депутат вояга етмаган ўқувчилар билан жиноят ва хуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида профилактик сухбат олиб борди.
янв.21
Mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligi o'rganildi.
янв.21
Депутат мактаб ўқувчилари учун ташкил этилган "Келажак" маркази фаолиятини ўрганди.
янв.21
Депутатлар бошчилигида мактабгача таълим ташкилоти очилди.
янв.21
Депутат туман Тиббиёт бирлашмасида янги ўрнатилган лифтлар ҳолатини ўрганди.
янв.21
Mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligi o‘rganildi.
Депутатлар ташаббуси билан Тойлоқдаги яроқсиз электр симёғочлар алмаштириляпти

Тойлоқ тумани ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Беҳзод Раҳматуллаев ташаббуси билан ҳар бир депутатга босқичма-босқич 25 миллион сўм маблағ ажратиш орқали маҳаллалардаги долзарб масалаларни ҳал этиш таклиф этилганди.

Мазкур ташаббус доирасида аҳоли томонидан электр таъминотини яхшилаш бўйича бир қатор таклиф ва мурожаатлар билдирилди. Хусусан, Тараққиёт маҳалласига 50 дона, Толлиота маҳалласига 40 дона, Бирлик маҳалласига 11 дона электр симоғочлари ўрнатиш масаласи депутатларга етказилди.

Масалалар депутатлар томонидан ўрганилиб, доимий комиссия муҳокамасига ва халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритилди. Натижада ушбу масала ижобий ҳал этилиб, маҳаллаларга электр симёғочларини ажратиш бўйича қарор қабул қилинди.

✅ @Zarnews_uz

Slide 1 of 2