Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат тиббий муассаса фаолиятини ўрганди.
янв.21
Deputat saylovchilar bilan uchrashuv o'tkazdi
янв.21
"Mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligi o‘rganildi"
янв.21
“Aholiga o‘z vaqtida sifatli tibbiy yordam ko‘rsatilishi nazoratda”
янв.21
Депутат ўқувчилар давомади билан шуғулланди.
янв.21
Депутат иссиқхоналар фаолиятини ўрганди.
янв.21
Депутат дўконлардаги нарх-наво бўйича ўрганиш олиб борди.
янв.21
“Hokim yordamchilari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligi o‘rganildi”
янв.21
“Sport maktabi o‘rganildi”
янв.21
Депутат ижтимоий ҳимояга мухтож оиланинг таъмирталаб, эски уйини таъмирлаш ишларига бош бўлди.
Депутат фаолияти

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Мирзалиев Равшанбек Авазбекович “Дўстлик” маҳалласига амалий ташриф буюриб, маҳалла еттилиги фаолияти билан батафсил танишди.

Ташриф жараёнида маҳаллада аҳоли муаммоларини ўрганиш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, профилактик тадбирларни ташкил этиш, жиноятчиликнинг олдини олиш, ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, маҳалла еттилиги аъзолари билан очиқ мулоқот ўтказилиб, маҳаллада мавжуд муаммолар, жумладан инфратузилма, ичимлик суви, йўл ҳолати, электр таъминоти, ишсизлик, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масалалари кўтарилди. Ушбу муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни кучайтириш, тизимли иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Депутат томонидан маҳалла еттилиги фаолиятини янада такомиллаштириш, “маҳаллабай” ишлаш тизимини кучайтириш, аҳоли билан доимий мулоқотни таъминлаш, фуқаролар мурожаатларига ўз вақтида ва самарали жавоб бериш бўйича аниқ тавсиялар берилди.

Ташриф якунида белгиланган вазифалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилиб, ижросини назоратга олиш белгиланди.      

Slide 1 of 2