Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат туман марказида ташкил этилган корхона фаолиятини бориб ўрганди.
янв.21
Депутат ташаббуси билан кўчма кутубхона ташкил этилди.
янв.21
"Tumanda yangi parrandachilik investisiya loyihasi amalga oshirilmoqda"
янв.21
Mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligi o‘rganildi.
янв.21
"Mahalladigi yoshlar yetkachisi tomonidan amalga oshirilayotgan tadbirlar samaradorligi, yoshlar bandligi o‘rganildi".
янв.21
Guliston tumanidagi 13‑sonli umumta’lim maktab sport zali deputat tomonidan o‘rganildi.
янв.21
Mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligi o‘rganildi.
янв.21
Депутат дорихоналар фаолиятини ўрганди.
янв.21
Депутат мактаблардаги "Тарбия соати"да қатнашди.
янв.21
Депутат сайловчиларнинг маҳалладаги ички кўчаларни асфалтлаш тўғрисидаги мурожаатларини ўрганди.
Депутат—маҳаллада: Муаммолар ўрганилди ва ечимлар белгилаб олинди

Депутат—маҳаллада: Муаммолар ўрганилди ва ечимлар белгилаб олинди

“Депутатлар куни” муносабати билан ҳамда “Депутат—маҳаллада” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши ЎзЛиДеП депутатлари Соҳиба Гаппарова ва Носирхон Убайдуллаев Яккасарда маҳалласида бўлиб, маҳалла еттилиги билан мазмунли учрашув ўтказдилар. Учрашувда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, Президентимиз раҳнамолигида олиб борилаётган халқпарвар сиёсатнинг мазмун-моҳияти содда ва тушунарли тарзда етказилди. Бу мулоқот нафақат ахборот бериш, балки ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Самимий суҳбат жараёнида маҳалланинг бугуни ва эртаси ҳақида очиқ фикр алмашилди. Маҳалла фаоллари томонидан ҳудуддаги мавжуд муаммолар, аҳолини ўйлантираётган масалалар тилга олиниб, уларнинг ечими бўйича амалий таклифлар билдирилди. Депутатлар эса ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ва умиди турганини чуқур ҳис этган ҳолда, масалаларни атрофлича ўргандилар.

Бу каби учрашувлар халқ дардини эшитиш, муаммоларни жойида ўрганиш ва ечим топишда муҳим ўрин тутаётгани яна бир бор намоён бўлди. Энг муҳими, бу мулоқотлар орқали “депутат — халқ вакили” деган юксак ишонч амалда ўз ифодасини топмоқда, маҳалла эса ислоҳотлар марказига айланиб бормоқда.

Slide 1 of 5