Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat saylovchilar bilan uchrashuv o'tkazdi
янв.21
"Mahalla xotin-qizlar faoli tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligi o‘rganildi"
янв.21
“Aholiga o‘z vaqtida sifatli tibbiy yordam ko‘rsatilishi nazoratda”
янв.21
Депутат ўқувчилар давомади билан шуғулланди.
янв.21
Депутат иссиқхоналар фаолиятини ўрганди.
янв.21
Депутат дўконлардаги нарх-наво бўйича ўрганиш олиб борди.
янв.21
“Hokim yordamchilari tomonidan amalga oshirilayotgan ishlar samaradorligi o‘rganildi”
янв.21
“Sport maktabi o‘rganildi”
янв.21
Депутат ижтимоий ҳимояга мухтож оиланинг таъмирталаб, эски уйини таъмирлаш ишларига бош бўлди.
янв.21
Депутат туман марказида ташкил этилган корхона фаолиятини бориб ўрганди.
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашидаги “АДОЛАТ”  СДП  депутатлик гуруҳи томонидан Янгиқўрғон туман Маданият маркази  томонидан   2025 йилда амалга оширилган  ишлар ва жорий йил режалари ҳамда   соҳадаги мавжуд муаммолар юзасидан Янгиқўрғон туман  Маданият маркази  директори  Н. Қирғизбоеванинг  ҳисоботини эшитилди

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашидаги “АДОЛАТ”  СДП  депутатлик гуруҳи томонидан Янгиқўрғон туман Маданият маркази  томонидан   2025 йилда амалга оширилган  ишлар ва жорий йил режалари ҳамда   соҳадаги мавжуд муаммолар юзасидан Янгиқўрғон туман  Маданият маркази  директори                 Н. Қирғизбоеванинг  ҳисоботини эшитилди.  Янгиқўрғон туман Маданият маркази томонидан 2025 йил давомида аҳолининг маънавий-маърифий савиясини юксалтириш, миллий қадриятлар ва анъаналарни кенг тарғиб қилиш, ёшларни маданият ва санъатга жалб этиш мақсадида қатор маданий-маърифий тадбирлар амалга оширилди.

Жорий йилда эса маданий хизматлар сифатини янада ошириш, ижодий жамоалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, шунингдек, рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда маданий тадбирларни ташкил этиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, соҳада мавжуд айрим муаммолар, хусусан, моддий-техника базанинг етарли эмаслиги, айрим биноларнинг таъмирталаб ҳолатда эканлиги, мутахассис кадрлар етишмовчилиги каби масалаларни ҳал этиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

Мазкур ҳисобот туман Кенгаши депутатлик гурухи томонидан муҳокама қилиниб, келгусида маданият соҳасини янада ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниши мақсадга мувофиқ деб топилди.

Slide 1 of 3