Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат фуқароларнинг муаммоларини ўрганди.
янв.21
Депутатлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари билан шуғулланди.
янв.21
Депутат фуқаролар муаммоларини ўрганди.
янв.21
Депутат фуқароларга маънавият улашмоқда.
янв.21
Депутат ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш ишларини ўз назоратига олди.
янв.21
Депутат "маҳалла еттилиги" билан аҳоли муаммоларини ўрганди.
янв.21
Депутат сайловчилар муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди.
янв.21
Депутат бошчилигида кўчалар шағаллаштирилмоқда.
янв.21
Депутат ташаббуси билан уяли алоқа сифати яхшиланди.
янв.21
Депутат оилавий врачлик пунктидаги қурилиш ишларини ўрганди.
Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан вилоят Кенгашининг қарори ижроси юзасидан ижтимоий соҳа обектларига берилаётган кўмир сифати ҳамда мазкур масалада аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммолари муҳокама қилинди.

 Вилоят Кенгаши депутатлари томонидан вилоят Кенгашининг қарори ижроси юзасидан
ижтимоий соҳа обектларига берилаётган кўмир сифати ҳамда мазкур масалада аҳолини
қийнаб келаётган бошқа муаммолари муҳокама қилинди.  

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мажлислар
залида вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва
иқтисодий ислоҳотлар бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб
ўтди. Мазкур йиғилишда халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова,
доимий комиссия аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят Кенгаши ҳузуридаги Эксперт гуруҳи аъзолари ҳамда вилоятдаги Ёшлар парламенти аъзолари иштирок этишди. 

Танқидий руҳда бошланган ушбу йиғилишда депутатлар томонидан вилоят Кенгашининг қарори ижроси
юзасидан ижтимоий соҳа обектларига берилаётган кўмир сифати ҳамда мазкур масалада аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммолар муҳокама қилинди. Кун тартиби юзасидан Вилоят кўмир омбори раҳбари М.Хуррамов ҳисобот бериб ўтди. 

Йиғилиш давомида доимий комиссия раиси А.Рахмонқулов вилоят Кенгаши котибияти мудири Н.Каримова
ҳамда вилоят Кенгаши депутатлари Н.Нушаров, Ф.Одилов, М.Гулбаев, Д.Мирзаахмедов ҳамда Эксперт гуруҳи раиси О.Шукуровлар томонидан вилоят ҳудудидаги ижтимоий соҳа обектларига берилаётган кўмир сифати пастлиги, бу эса аҳолини ҳақли эътирозига сабаб бўлаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. 

Йиғилиш сўнгида депутатлар томонидан мазкур масала юзасидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиши тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Мазкур йиғилиш ижтимоий тармоқлар орқали жонли ёритилди.  

 

Slide 1 of 1