Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутат фуқароларнинг муаммоларини ўрганди.
янв.21
Депутатлар "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари билан шуғулланди.
янв.21
Депутат фуқаролар муаммоларини ўрганди.
янв.21
Депутат фуқароларга маънавият улашмоқда.
янв.21
Депутат ижтимоий соҳа объектларидаги қурилиш ишларини ўз назоратига олди.
янв.21
Депутат "маҳалла еттилиги" билан аҳоли муаммоларини ўрганди.
янв.21
Депутат сайловчилар муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди.
янв.21
Депутат бошчилигида кўчалар шағаллаштирилмоқда.
янв.21
Депутат ташаббуси билан уяли алоқа сифати яхшиланди.
янв.21
Депутат оилавий врачлик пунктидаги қурилиш ишларини ўрганди.
Давлат байроғи – Ватанни севиш, юксак мақсадлар сари интилишга ундайди

Бугун биз юртимиз тарихида муҳим ва қутлуғ сана — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кунни кенг нишонламоқдамиз. 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган давлат байроғимиз халқимизнинг тарихий илдизлари, мустақиллик ғояси ва миллий ўзлигимизнинг ёрқин тимсолидир.

Бугун кўк, оқ ва яшил ранглардан иборат байроғимиз дунёнинг энг нуфузли минбарларида фахр билан ҳилпираб, Ўзбекистон номини, халқимизнинг тинчликсеварлиги, эзгу орзу-интилишлари ва юксак мақсадларини ифодалаяпти.

Давлат байроғи – бу фақат рамз эмас, балки Ватанни севиш, унинг тараққиёти учун масъулият ва фидойилик билан хизмат қилишга даъватдир. Ҳар бир фуқаро учун байроғимизни асраб-авайлаш, унга ҳурмат билан муносабатда бўлиш – Ватан олдидаги муқаддас бурчдир.

Шу қутлуғ кунда барча юртдошларимизни байрам билан табриклайман, юртимиз осмонида доимо тинчлик ҳукм сурсин, байроғимиз мустақиллик ва тараққиёт рамзи сифатида абадий ҳилпираб турсин!

Slide 1 of 1