1-округ депутати Алижон Сайдахмедов Эркин худудида жойлашган 77-сонли ОПни бош врачи Джумабоева Шохида ва оилавий шифокорлар билан суҳбатлашди.
Суҳбат жараёнида ОПда 5 нафар оилавий шифокор хизмат олиб бориши маълум бўлди.
77-сонли оилавий поликлиника 10 та МФЙга хизмат кўрсатади.
Ушбу ОПда оилавий шифокорлар етишмаслиги маълум бўлди.
Ушбу масала бўйича туман бош врачига қўшимча 5 нафар оилавий шифокор қўшиб беришни сўраб мурожаат қилинди.