Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати Г. Раҳимова ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Наманган шаҳар Кенгаши раиси Ш.Тўхтасиновалар томонидан Наманган шаҳар Озод ва Янги йўл маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатларига асосланган ҳолда, аҳолига хизмат кўрсатувчи коммунал соҳа ва ижтимоий соҳа вакиллари ҳамда маҳалла еттилиги иштирокида жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Учрашув давомида келиб тушган мурожаатларнинг 19 тасига тушунтириш берилди, 21 таси жойида ҳал этилди, 7 таси мутассадди ташкилотларга йўналтирилди, вақт талаб этадиган 2 та мурожаат ўрганилмоқда.
Шунингдек, депутат Г. Раҳимова аҳоли ўртасида экологик нормаларга риоя қилиш, коррупцияга йўл қўймаслик, ёшларнинг бўш вақтларини оқилона режалаштириш, илм олиши, касб-ҳунар эгаллашларига эътиборли бўлиш тўғрисида тавсиялар берди.