Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Депутат туман марказидаги "Ёшлар боғи" ҳолатини танқидий ўрганди.

Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 7-Аҳиллик сайлов округи депутати Б.Наржигитова туман марказида жойлашган “Ёшлар боғи” фаолиятини ўрганди. Ўрганиш давомида боғ ҳудудининг айрим жойларида камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Хусусан, дам олиш учун ўрнатилган айрим скамейкалар синган ва яроқсиз ҳолга келгани кузатилди. Бу ҳолат боғга келаётган фуқаролар, айниқса ёшлар ва кекса ёшдаги аҳолига ноқулайлик туғдирмоқда. Шунингдек, ҳудудда ободонлаштириш ва сақлаш масалаларига етарли даражада эътибор қаратилмагани танқидий қайд этилди.

Slide 1 of 2