“Адолат" СДП Гулистон шаҳар Кенгаши Э.Абдурахмонов томонидан "Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори" лойихаси доирасида Вилоят гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби ходимлари иштирокида сиёсий ўқув ташкил қилинди.
Сиёсий ўқувда кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган “Aтроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили Давлат дастури бўйича Президент Фармони ҳамда дастур лойиҳасидаги барча вазифа-ташаббуслар доирасида давлат спорт-таълим муассасаларида мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини ошириш, ўқувчилар ўртасида гимнастика бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” спорт мусобақасини ўтказиш, спорт разряди ва унвонига эга спортчилар сонини ошириш бўйича таклифлар киритилгани юзасидан маълумот бериб ўтилди,Шунингдек мамлакатимиздаги ижтимоий -иқтисодий сохаларда қабул қилинган қарор ва фармонлар тўғрисида хуқуқий ахборот бериб ўтилди.