Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Ҳакимбекович томонидан ўз сайлов округида жойлашган 12-сонли умумтаълим мактаби кутубхонаси фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш давомида кутубхонадаги мавжуд адабиётлар захираси, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда китобхонлик муҳитини шакллантириш борасидаги ишлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, мактабнинг спорт зали ҳам ўрганилиб, унда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, жиҳозланиш даражаси ва спорт билан шуғулланиш имкониятлари таҳлил қилинди.

📌 Аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга таклиф ва тавсиялар берилди. Тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилди

Slide 1 of 2