Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Ғайбуллаев Шавкатжон томонидан сайлов округи ҳудудидаги оилавий шифокорлик пункти (ОШП) фаолияти ўрганилди.
🔹 Ўрганиш жараёнида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати,
🔹 бепул дори-дармонлар билан таъминлаш ҳолати,
🔹 тиббиёт муассасасининг умумий фаолияти атрофлича таҳлил қилинди.
📌 Аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда масалалар назоратга олинди.