Yangiliklar

Маҳаллаларда ободонлаштириш ва томорқадан унумли фойдаланиш ишлари ўрганилмоқда.

Айни пайтларда туман ҳокими, халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутутати Асадулла Икромович  туманимиз маҳаллаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари ҳамда томорқадан унумли фойдаланиш жараёнларини кўздан кечирмоқда. Хусусан, “Юмалоқтепа” маҳалласи ҳудудидаги бир қатор хонадонларда олиб борилаётган тозалов ишлари, томорқаларга экин экиш, дарахтларга шакл бериш ҳамда оқлаш ишлари ўрганилди.

Ўрганиш давомида хонадонлардаги тартиб-интизом, ердан самарали фойдаланиш ҳолатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Чунки томорқадан унумли фойдаланиш аҳолининг бандлигини таъминлаш, оилавий даромадни ошириш ва дастурхон тўкинлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Ўрганиш давомида Й.Холматов, А.Бурханов, С.Абдувалиева, чорвачилик билан шуғулланаётган З.Хуриновлар хонадонларида намунали иш ташкил этилгани эътироф этилди.

Slide 1 of 5