Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Ёшлар билан мулоқот – ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда

Ёшлар билан мулоқот – ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда

Жорий йил 24 феврал куни Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқот мамлакатимизда ёшлар сиёсати мутлақо янги босқичга кўтарилганини яна бир бор намоён этди. Мазкур йиғилишда ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашига 26-шаршара округидан сайланган депутат Носирбек Абдуллаханов ташаббуси билан Яккасада МФЙда жойлашган 26-сонли мактаб ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Slide 1 of 6