35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
QO‘QONBOY MAHALLASIDA BIRLAMCHI TIBBIY XIZMAT VA DORI VOSITALARI TA'MINOTI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT TASHABBUSI BILAN XOTIN-QIZLAR BANDLIGI TA'MINLANMOQDA
янв.21
HUDUDDA AHOLI BANDLIGI VA TADBIRKORLIKNI RIVOJLANTIRISH ISHLARI O‘RGANILDI
янв.21
CHIRKAY MFYDA BARPO ETILAYOTGAN SPORT MAJMUASI QURILISHI O‘RGANILDI
янв.21
DEPUTAT VA TUMAN HOKIMI TADBIRKORLIK LOYIHASINI BIRGALIKDA O‘RGANDILAR
янв.21
Furqat tumani tibbiyot birlashmasida tibbiy jihozlar va raqamli texnologiyalar bilan ta’minlash holati o‘rganildi
янв.21
PQ-133-son qarori ijrosi: “Qo‘qonboy” va “Eski” mahallalarida amalga oshirilayotgan ishlar o‘rganildi.
янв.21
XALQ DEPUTATLARI FURQAT TUMAN KENGASHINING VII CHAQIRIQ XXI SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
Murojaatlar joyida o‘rganilib, ijobiy hal etilmoqda
янв.21
Fuqarolar murojaati o‘rganildi
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ СЕССИЯСИДА

✍️Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Лайло Ахмедованинг 2026 йил I чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Ҳисоботда туманда 2026 йил ҳолатига 240 160 нафар аҳоли истиқомат қилиши, шундан 121 040 нафари эркаклар, 119 120 нафари аёллар экани қайд этилди. Туманда 7 та оилавий поликлиника ва 11 та оила шифокори пункти фаолият юритмоқда.

🩺 Профилактика ва скрининг ишлари

2026 йилнинг 3 ойи давомида аҳоли ўртасида турли касалликларни эрта аниқлаш мақсадида кенг қамровли тиббий кўриклар ўтказилди. Жумладан:

— 40 ёшдан катта аҳолининг 5 137 нафари қандли диабет бўйича скринингдан ўтказилиб, 92 нафар фуқарода касаллик бирламчи аниқланди;

— 16 310 нафар аҳоли юрак-қон томир касалликлари бўйича текширилиб, 523 нафарида касаллик аниқланди;

— 28 069 нафар 18–40 ёшдаги аҳоли профилактик кўрикдан ўтказилди;

— 3 935 нафар аёл кўкрак бези саратони бўйича скринингдан ўтказилиб, 6 нафар ҳолат аниқланди;

— 2 154 нафар аёл бачадон бўйни саратони бўйича текширилиб, 2 нафар ҳолат эрта босқичда аниқланди.

👶 Болалар саломатлиги бўйича

— 19 753 нафар 18 ёшгача бўлган болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди;

— кўрик натижасида 2 740 нафар болада турли касалликлар аниқланиб, соғломлаштириш чоралари кўрилди;

— 16 398 нафар 2–10 ёшли болалар гельминтоз бўйича скринингдан ўтказилиб, 820 нафарида касаллик эрта аниқланди;

— 14 324 нафар 3–18 ёшли болалар онкогематологик касалликлар бўйича скринингдан ўтказилди, бемор аниқланмади;

— болалар 13 турдаги вакциналар билан эмланиб, ойлик режа 95 фоиз бажарилди.

🤱 Оналик ва болалик муҳофазаси

Соғлом оналикни таъминлаш мақсадида 326 нафар никоҳланувчи шахс тиббий кўрикдан ўтказилди. Янгиқўрғон туманлараро перинатал марказида 1 077 та туғруқ қабул қилиниб, 162 та кесарча кесиш амалиёти бажарилди.

🏥 Кадрлар ва тиббий хизмат сифати

Туман тиббиёт бирлашмасида мавжуд вакант лавозимларни тўлдириш юзасидан ишлар олиб борилиб, 1 нафар оилавий шифокор, 1 нафар акушер-гинеколог, 1 нафар эндокринолог ва 1 нафар врач-лаборант ишга қабул қилинди.

Шунингдек, 2026 йил I чорагида 7 нафар шифокор ва 71 нафар ўрта тиббиёт ходими малака оширди.

🔬 Замонавий амалиётлар

Жарроҳлик бўлимида 85 нафар беморда лапароскопик амалиётлар ўтказилди. Бирлашмада 23 турдаги замонавий юқори технологик операциялар йўлга қўйилган.

💰 Молиявий ва моддий-техник таъминот

2026 йилнинг 3 ойида бюджетдан ташқари манбалар ҳисобидан жами 729 млн 45 минг сўм маблағ туширилди.

Шунингдек:

— марказлашган ҳолда 24 турдаги 40 дона тиббий асбоб-ускуналар келтирилди;

— маҳаллий бюджет ҳисобидан 980 млн сўмлик дори-дармон, тиббий буюм ва реактивлар харид қилинди;

— “Очиқ бюджет” асосида 1 млрд 160 млн сўмлик туман марказий шифохонаси ҳудудини асфальтлаш ишлари амалга оширилди.

✔️ Ҳисобот якунида тиббий хизматлар сифатини ошириш, касалликларни эрта аниқлаш, профилактик кўриклар қамровини кенгайтириш ҳамда аҳолига малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ишларини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.