Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг "Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2024 йил 4 апрелдаги қарорига асосан, Денов туманидаги барча маҳаллаларда учрашув бўлиб ўтмоқда.
Бугун тумандаги “ФАЙЗАБОД” маҳалласида туман ҳокимининг ўринбосари Н.Лутфуллаева, халқ депутатлари Денов туман Кенгаши котибият мудири М.Абдураимов, халқ депутатлари Денов туман Кенгаши депутати А.Холматов, А.Йўлдошевлар ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси С.Қодировлари иштирокида "маҳалла еттилиги" ва тегишли ташкилот ҳамда корхона раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг муаммоларини бартараф этиш бўйича учрашув ўтказилди.
Учрашувда кўтарилган масала тегишли ташкилот ҳамда корхона раҳбарларига топшириқлар берилиб ва 2 та хонадонни яраштириш ишлари олиб борилди.