Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

АГРАР, СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ ВА ЭКАЛОГИЯ БЎЙИЧА ДОИМИЙ КОМИССИЯНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

 Йиғилишда Туман ирригация бўлими бошлиғининг сув ресурсларини бошқариш,
сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек туманда сувни
тежовчи суғориш техналогияларидан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган
чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.
 

Сув тежовчи технологиялар жорий қилиниши қишлоқ хўжалиги экинлари
ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилиши бутун дунё мамлакатларида ўзини оқлаган
ва юқори самарадорликка эришилаётган тизим эканлиги исботланган.
 

Туман ирригация бўлими бошлиғи ҳисобот берар экан,туманимизда сув
ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва
самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг мелиоратив
ҳолатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича алоҳида тўхталди.
 

Доимий комиссия йиғилишида кўрилган масалалар юзасидан тегишли
тавсиялар берилди.
  

Slide 1 of 1