Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik masalalari bo'yicha seminar o'tkazildi
янв.21
Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik holati o‘rganildi
янв.21
Zilol mahallasida Kengash raisi tomonidan deputatlik nazorati amalga oshirildi
янв.21
Oqbilol saylov okrugida saylovchilar bilan uchrashuv o‘tkazildi
янв.21
Farg‘ona mahallasida sessiya oldi o‘rganish o‘tkazildi
янв.21
Sessiya kun tartibidagi masala muhokama qilindi
янв.21
Boshqaruv servis kompaniyalari faoliyati yuzasidan o‘rganishlar davom ettirilmoqda
янв.21
Boshqaruv servis kompaniyalari faoliyati yuzasidan ishchi guruh o'rganishlari boshlandi
янв.21
AHOLI BANDLIGI VA DAROMADLARINI OSHIRISH — DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
Avval mahalla fuqarolar yig'inida elektr ta’minoti masalasi o‘rganildi
Кенгашлар фаолиятида очиқлик: Наманган медиа соҳаси вакиллари учун  брифинг ўтказилди

Кенгашлар фаолиятида очиқлик: Наманган медиа соҳаси вакиллари учун  брифинг ўтказилди

Бугун Наманган давлат педагогика институти залида Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси Солижон Муминов бошчилигида вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари фаолиятига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий Кенгашлар депутатлари, котибиятлар масъуллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этдилар.
Брифингда Кенгашлар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, депутатлик назоратини кучайтириш ва энг муҳими, аҳоли билан ишлашни қоғозда эмас, бевосита жойларда йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, депутатларнинг хонадонларга кириб бориши, одамларнинг муаммоларини жойига чиққан ҳолда ўрганиши ва уларни тегишли мутасаддилар иштирокида ҳал этишга қаратилган ишлар хусусида сўз юритилди. Зеро, депутатлик фаолиятининг асосий мезони — қабул қилинган қарорлар сони эмас, балки уларнинг одамлар ҳаётида қандай ўзгариш бергани билан ўлчанади.
Тадбирда Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси Солижон Мўминов маҳаллий Кенгашлар фаолиятида қонун устуворлигини таъминлаш, меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя қилиш ва депутатлик назоратини таъсирчан механизмга айлантириш борасида жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил маълуот берди.
Шунингдек, аҳоли мурожаатларини ўрганиш, ҳудудларда кўтарилаётган муаммоларни Кенгаш сессияларига олиб чиқиш ва уларнинг ечими устидан назорат ўрнатиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Илҳомжон Раҳматов эса маҳаллий Кенгашлар фаолиятини жамоатчиликка очиқ ва тезкор етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини қайд этди.
Очиқлик — бу фақат ахборот бериш эмас. Бу жамоатчилик олдида ҳисобдор бўлиш, танқид ва таклифларни эшитиш, амалга оширилаётган ишлар ҳақида холис маълумот бериш демакдир.
Шу маънода, брифингда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерларнинг иштирок этгани ҳам Кенгашлар фаолиятини жамоатчиликка яқинлаштириш, очиқ мулоқот ва ахборот алмашинувини янада кучайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Slide 1 of 9